АсосийЖамият

Қашқадарёда “Шўртаннефт ва газ қазиб чиқариш” заводида ёнғин содир бўлди. Бир ишчи ҳалок бўлди (видео)

Бугун соат 13:05 да Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган “Шўртаннефт ва газ қазиб чи...

'Қашқадарёда “Шўртаннефт ва газ қазиб чиқариш” заводида ёнғин содир бўлди. Бир ишчи ҳалок бўлди (видео)'ning rasmi

Бугун соат 13:05 да Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган “Шўртаннефт ва газ қазиб чиқариш” бошқармасига қарашли пропан-бутан аралашмасини олиш цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақида Фавқулотда Вазиятлар Вазирлиги хабар бермоқда.

Воқеа содир бўлганда 10 та ёнғин қутқарув экипажлари  воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчиларнинг ҳаракатлари натижасида ёнғин тўлиқ ўчирилган. Аммо, ҳодиса оқибатида ушбу корхонада ишловчи 1 нафар фуқаро вафот этган. Шунингдек, цехнинг икки нафар ходими енгил тан жароҳати олган. Уларга тиббий ёрдами кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.

Бошқа янгиликлар