Унинг мақсади - Европанинг сиёсий-дипломатик, эксперт-таҳлилий, ишбилармон доиралар ва ОАВга Ўзбекистон томонидан ҳамкорликни ривожлантириш ва ушбу минтақаларнинг ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлаш борасида илгари сурилган ташаббусни етказишдан иборат.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 15-16 июль кунлари Тошкентда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик, Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида тадбир бўлиб ўтади.
Тадбирда Европа ташқи ҳаракатлар хизмати (ЕТҲХ)нинг махсус топшириқлар бўйича элчиси, Кенгайтириш ва Европа қўшничилик масалалари бўйича Евро комиссари, шунингдек, Марказий Осиё бўйича ЕТҲХ департаменти, Европа парламенти, ЕИ-Ўзбекистон Дўстлик гуруҳи ва Европа сиёсий тадқиқотлар маркази каби Европа тузилмалари вакиллари иштирок этиши кутилмоқда