1

Тошкент вилояти ИИББ да бир қатор тайинловлар амалга оширилди

ЖАМИЯТ 04.07.2021, 13:01
Теглар: Тошкент вилояти ИИББ
Тошкент вилояти ИИББ да бир қатор тайинловлар амалга оширилди

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар берди.                                     

Полковник
Иминов Зиёд Галибович

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар, З.Иминов Тошкент вилояти ИИББ учинчи минтақавий ҳудуд Оққўрғон тумани ИИБ бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Подполковник
Колдибоев Мирзохид Сайдахматович

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Тайинловга қадар, М.Колдибоев ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи муҳим топшириқлар бўйича инспектори лавозимида хизмат қилган.

Подполковник
Миртўлаев Саъдулла Мирағламович

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Пробация бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар, С.Миртўлаев Тошкент вилояти ИИББ Биринчи минтақавий ҳудуд Паркент тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Полковник

Джураев Равшанжон Мехмонкузиевич

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси Молия ва моддий техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар, Р.Джураев Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Шарҳлар

Тошкент вилоятида 2та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

13.11.2021, 17:57

Ижтимоий тармоқда тарқалган "Damas" ва "Lacetti" иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берилди. Жорий йилнинг 10 ноябрь куни соат 18:00 ларда Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳар, "Кангли-Х.Мақсудов"...
Олмалиқда жанжал оқибатида 27 ёшли йигит вафот этди

11.07.2021, 16:09

8 июль куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида жойлашган «Олмалиқ деҳқон бозори» МЧЖ ҳудудида мева ва полиз маҳсулотлари сотиш билан шуғулланувчилар (исмлар ўзгартирилган) ака-ука 29 ёшли...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1