АсосийЖамият

"Бир ойга блоклаб, ҳаммани китобга, газетага ўтказиш керак",– Наманган вилояти ҳокими айрим ижтимоий тармоқларнинг блокланганига муносабат билдирди

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Aбдураззоқов 3 июл, шанба куни Чортоқ туманида бўлиб ўтган...

'"Бир ойга блоклаб, ҳаммани китобга, газетага ўтказиш керак",– Наманган вилояти ҳокими айрим ижтимоий тармоқларнинг блокланганига муносабат билдирди'ning rasmi

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Aбдураззоқов 3 июл, шанба куни Чортоқ туманида бўлиб ўтган “Ҳоким ва ёшлар” учрашувида ёшларни китоб, газета ўқишга қайтариш кераклигини айтди.

“Бир балолар блокланди деб шов-шув қилишяпти. Уни бир ойга блоклаб, ҳаммани китобга, газетага ўтказиш керак. Одамлар вақтини бемаза хабарлар олиб қўйяпти. Китоб билан, ота-онаси билан гаплашадиган қилиш керак. Қайси ёш ота-онасининг олдига бориб, бир соат гаплашиб ўтира олади? Катталар ҳам бир соат гаплашиб ўтира олмайди. Aммо интернетда бир соат, ярим кун, бир кунлаб қолиб кетади”, — дейди Шавкат Aбдураззоқов.

Унинг таъкидлашича, ёшлар бекорчи хабарлар билан миясини тўлдириб олгани учун иши юришмаяпти. Шунинг учун улар интернетга, ўйинларга эмас, китобга, спортга, ота-онасидан дуо олишга ўтириши керак.

Бошқа янгиликлар