АсосийSiyosat

Президентнинг ҳафталик иш графиги маълум қилинди

'Президентнинг ҳафталик иш графиги маълум қилинди'ning rasmi

Айни пайда Ўзбекистон Миллий матбуот марказида  Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда.

Президент матбуот котиби далат раҳбарининг жорий ҳафтада иштирок этиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида маълум қилди. 

Унга кўра:

- бугун қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарининг трансформацияси юзасидан тақдимот;

- эртага БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси раиси Волкан Бозкир билан учрашув;  

- 8 июль куни Олимпия захираларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан йиғилиш;

- 9 июль куни рақамлаштириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот ўтказилиши мўлжалланган.

 

    Бошқа янгиликлар