Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Маҳмуд Комилжонов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси хабар бермоқда.
Маҳмуд Комилжонов 1938 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетини тамомлаган.
Ўз фаолиятини "Ўш ҳақиқати" газетасида бошлаган. 1968 йилдан "Тошкент оқшоми" газетасида бўлим мудири лавозимида ишлаган.
Унинг "Сизни излаб қайдан топарман", "Сизни севардим" ва бошқа тўплам асарлари, драматургия жанрида ёзилган "Сиртмоқ", "Қўшни қизга уйланаман", "Тарсаки" ва кўплаб пьесалари пойтахт ҳамда вилоят театрларида саҳналаштирилиб, томошабинлар эътирофига сазовор бўлган.