2021 йилнинг 9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди. Минтақавий хавфсизлик, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
Россия томонининг “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференциядаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.






