АсосийJamiyat

Пойтахтимизда коронавирусдан даволанаётган 13 нафар ҳомиладор аёл фарзандли бўлди

'Пойтахтимизда  коронавирусдан даволанаётган 13 нафар ҳомиладор аёл фарзандли бўлди'ning rasmi

 Бугунги кунда пойтахтимиздаги 3-сонли туғруқ мажмуасининг тиббиёт ходимлари ҳам коронавирусга чалинган ҳомиладор аёлларни даволашда бор тажриба ва билимини ишга солишмоқда дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

"Бу ерда ҳомиладор, туғруқдаги ва туққан аёлларда коронавирус инфекциясини ташҳислаш ва уларни даволашда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида ягона тизим ҳамда услубий ёндашув жорий этилган.

Ушбу тиббиёт муассасасида қувончли воқеа юз берди. Сўнгги 10 кун давомида бу ерда даволанаётган 13 нафар аёл фарзандли бўлди. Она ва болаларнинг аҳволи шифокорлар томонидан доимий назорат остида.  

Тўғриси, ҳар бир ҳомиладор аёл коронавирус инфекцияси уни ҳам четлаб ўтмаганини билгач, биринчи навбатда, ўзи эмас, балки туғилажак фарзанди ҳақида қайғуради. Билимли ва маҳоратли тиббиёт ходимларининг меҳнати самараси ўлароқ, эсон-омон дилбандини бағрига босган оналар бугун ўзларини энг бахтли инсон, деб ҳис қилаётганлари табиийдир" 

 

Бошқа янгиликлар