АсосийJinoyat

Бухорода 8 маротаба судланган жиноятчи қўлга олинди

'Бухорода 8 маротаба судланган жиноятчи қўлга олинди'ning rasmi

Бухоро вилояти ИИБ нинг маълум қилишича, тергов органларидан яшириниб юрган жиноятчига  Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 4-сон Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан 2021 йил 10 июнь кунидан бери қидирув эълон қилинган.

1985 йилда туғилган  Жондор тумани “Пўлоти” маҳалласида рўйхатда турувчи О.Ф  муқаддам 8 маротаба (Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик), 277 (безорилик), 267 (транспорт воситасини олиб қочиш) моддалари билан) судланган. 

Ички ишлар бошқармаси ҳамда шаҳар ИИО ФМБ ходимларининг ҳамкорликдаги қидируви давомида Навоий вилояти Навоий шаҳрида яшириниб юрган манзили аниқланиб, қўлга олинган ва вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар