АсосийJamiyat

"Россия темир йўллари" компаниясига Ўзбекистондан ишчилар жалб этилади

'"Россия темир йўллари" компаниясига Ўзбекистондан ишчилар жалб этилади'ning rasmi

Бухоро архитектура ва қурилиш коллежида “РЖДстрой” корхонаси талабига асосан, ошпазлик, ҳайдовчилик ва қурилишнинг қатор йўналишлари бўйича ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов ўтказилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди. 

Танловда иштирок этган талабгорлар, касб-ҳунар ўрганаётганлардан ташқари яна 200 дан ортиқ ҳаваскор ёшларга яхшигина ойлик маош таклиф этаётган буюртмачи корхона вакили томонидан иш ва меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби, яшаш ва иш шароитлари, ҳужжатларни расмийлаштириш ҳақида батафсил маълумот берилди.      

Танловдан олдин Россиянинг “РЖДстрой» компанияси департаменти бошлиғи С.Муравьёва Бухоро вилояти ҳокимлигида бўлиб, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Холмуродов билан учрашди.

Вилоят бандлик бош бошқармаси бошлиғи А.Ҳамроев, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вилоят филиали бошлиғи А.Ҳамдамов иштирок этган учрашувда икки томонлама имзоланган келишув битими шартлари, меҳнат мигрантларига яратилган шароитлар хусусида сўз юритилди.

Учрашувда вилоятда ўтказилаётган танловда иш берувчилар томонидан танлаб олинган фуқароларни хорижга жўнатишдан олдин комплекс тиббий кўрикдан ўтказиш, янгича муҳитга кўниктириш – адаптация жараёнидан ўтказиш, хавфсиз ва кафолатланган иш билан таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.

С.Муравьёва “РЖДстрой” компаниясининг 14 ва 15-қурилиш-монтаж трестлари, “Монолит”, “Некст”, “Восточный портал”, “Р-Восток” масъулияти чекланган жамиятларида иш кучи ҳар қачонгидан ҳам муҳим эканини алоҳида таъкидлади.

Бошқа янгиликлар