1

"Карантин қоидаларига мутлақо риоя этилмаган",– ССВ россиялик блогерни кутиб олиш учун йиғилганлар бўйича расмий муносабат берди

ЖАМИЯТ 14.07.2021, 15:49
Теглар: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
"Карантин қоидаларига мутлақо риоя этилмаган",– ССВ россиялик блогерни кутиб олиш учун йиғилганлар бўйича расмий муносабат берди

Аввалроқ, кеча тунда Амир Темур ҳиёбонида Россиялик блогер "Субо"ни кутиб олиш учун 200 га яқин фуқаро йиғилгани бўйича расмий маълумот берган эдик. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолатга расмий муносабат билан чиқди. 

Бир неча кун муқаддам Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан мавжуд эпидемиологик вазият туфайли юртимизда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилиши белгиланган эди.

Бундан ташқари, 50 нафардан кўп бўлган кишилар бир жойда, бир вақтнинг ўзида тўпланмаслиги тавсия этилмоқда.  

1 августдан бошлаб эса тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фақатгина 50 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилган. Ушбу чора-тадбирларнинг барчаси ягона мақсад — аҳоли саломатлигини асрашга қаратилган.

Бироқ шунга қарамай, айрим ҳолларда карантин қоидалари ва чекловлари қўпол равишда бузилаётган ҳолатлар ҳам кузатилмоқда.  

Хусусан, кеча, 13 июль куни Тошкентдаги Амир Темур хиёбонида Instagram ва Youtube ижтимоий тармоқларида “Субо” номи билан танилган россиялик блогер С.Мамедовни кутиб олиш учун 150-200 нафарга яқин ёшлар йиғилган. Ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида тарқалган ушбу тадбир акс этган видеотасвирлардан кўриш мумкинки, бу йиғинда иштирок этган ёшлар томонидан мамлакатимизда ўрнатилган ижтимоий масофа сақлаш, ниқоб тақиш каби карантин қоидаларига мутлақо риоя этилмаган.  

Айтиш керакки, бу ҳолат коронавирус инфекциясининг янада кенг тарқалиши ва эпидемиологик вазият янада оғирлашишига олиб келиши мумкин. Касалликнинг янги штаммлари тез юқиши, жадал ривожланиши ҳамда яширин равишда организмни кучли жароҳатлаши кузатилмоқда. Инсон ўз организмида кечаётган жараённи билмай қолиши ҳам мумкин.

Шу боис, барча фуқаролардан карантин қоидалари ва чекловлари, санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этишга, оммавий тўпланмасликка чақирамиз. Ота-оналар ўз фарзандларига бу борада тегишли тушунтириш беришлари, кўпчилик тўпланадиган жойлардан узоқ бўлишларига эътибор қаратишларини сўраймиз.

Зеро, биргина эътиборсизлик, лоқайдлик, ўзимиз ва яқинларимиз саломатлигини хавф остига қўйиши, “COVID-19” инфекциясини юртимиз аҳолиси орасида янада кенг тарқалиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.  

️Ёдда тутинг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ, эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш тегишли тартибда жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

Шарҳлар

Кеча юртимизда 450 нафардан ортиқ кишида коронавирус, 17 нафар кишида пневмония аниқланди

15.10.2021, 10:20

Кеча юртимизда коронавирус инфекциясига чалинган беморлар сони 450 нафардан ошди, биргина Тошкент шаҳрида 190 нафарга яқин бемор қайд этилди. 2021 йил 14 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда...
Турмуш қуришдан аввал эмланиш керакми? ССВ жавоб берди

08.10.2021, 17:39

Соғлиқни сақлаш вазирлиги оила қуришдан аввал коронавирусга қарши вакцина билан эмланиш керак ёки керакмаслиги тўғрисидаги саволга жавоб берди. Ҳар бир ота-она ўзидан соғлом зурриёд қолдиришни истайди....
Қарши шаҳар туғриқхонасида 3 нафар эгизак туғилди. Уларга Шавкат, Мирзиё ва Миромон исмлари қўйилгани айтилмоқда

02.10.2021, 16:16

Қарши шаҳар туғруқхонасида 1 октябрь куни Муродовлар оиласида 3 нафар эгизак дунёга келди.  Эгизакларнинг учаласи ҳам ўғил бола.  Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.Чақалоқлар...
Сирдарёлик онкологлар 160 дан ортиқ беморга дистанцион нур терапия муолажаларини ўтказди

30.09.2021, 14:50

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиали шифокорлари онкологик касалликлар билан оғриётган беморларни даволаш, уларни умр кўриш давомийлигини узайтириш мақсадида Чехия давлатида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1