Афғонистон Президенти Ашраф Ғани бугун Тошкентга амалий ташриф билан келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Афғонистон раҳбарининг Тошкентда бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференциясида иштироки кутилмоқда.






