АсосийСИËСАТ

Ўзбекистон Президенти ва Покистон Бош вазирининг музокаралари бошланди (фото)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Покистон Ислом Рес...

'Ўзбекистон Президенти ва Покистон Бош вазирининг музокаралари бошланди (фото)'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хон 15 июль куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Кўксарой қароргоҳида олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Покистон давлат мадҳиялари янгради.

Маросимда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари ҳам ҳозир бўлди.

Айни пайтда тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтмоқда.

Бошқа янгиликлар