АсосийJamiyat

АОКАнинг 38 ёшли ходими коронавирусдан вафот этди

'АОКАнинг 38 ёшли ходими коронавирусдан вафот этди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бўлим бошлиғи  Жавоҳир Қудратов 38 ёшида вафот этди.

Жавоҳир Қудратов коронавирусга чалинган. Қарийб бир ойдан бери олиб борилаётган даволаш чора-тадбирларига қарамай у бугун вафот этган.

Жавоҳир Қудратов 1983 йил 12 ноябрда Шаҳрисабз туманида туғилган.

У Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари ва Ўзбекистон миллий университетларини тамомлаган.

Ж.Қудратов Тошкент халқаро радиоси, Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази, “Қашқадарё” – “Новости Кашкадарьи” газеталари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа ташкилотларда самарали фаолият олиб борган.

2019 йилдан буён Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг бўлим бошлиғи сифатида фаолият кўрсатаётган эди.

"Даракчи" таҳририяти номидан марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз!

Бошқа янгиликлар