АсосийЖАМИЯТ

Саида Мирзиёева Туркия Президенти маъмурияти вакиллари билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

'Саида Мирзиёева Туркия Президенти маъмурияти вакиллари билан учрашди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Туркия Республикаси Президенти котибияти раҳбари Ҳасан Доған ҳамда Президент Администрацияси Бош котиби Ҳакқи Сусмаз билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, икки мамлакатни муштарак тарих, тил, маданият ва анъаналар яқинлиги боғлаб туради. Ўзаро муносабатлар айнан шу мустаҳкам пойдевор асосида изчил ривожланиб бормоқда.

Мулоқот давомида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича навбатдаги амалий қадамлар кўриб чиқилди. Томонлар ўзаро манфаатли янги ташаббусларни биргаликда амалга ошириш борасидаги ишларни давом эттиришга келишиб олди.

    Бошқа янгиликлар