1

Бухоронинг етти тарихий обидаси ICESCOнинг ислом олами мероси рўйхатига киритилди

МАДАНИЯТ 17.07.2021, 10:11
Бухоронинг етти тарихий обидаси ICESCOнинг ислом олами мероси рўйхатига киритилди

Маданият вазирлиги, Маданий мерос агентлиги ва Бухоро вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Ислом оламининг таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO)нинг Ислом Олами Мероси рўйхатига киритиш мақсадида Бухородаги 7 та маданий мерос обектларнинг тегишли номзоднома ҳужжатлари тайёрланиб Ислом Олами Мероси Қўмитасига тақдим этилган эди.  

2021-йилнинг 29-июн куни Ислом Олами Мероси Қўмитасининг тўққизинчи онлайн мажлиси бўлиб ўтди. Учрашувда, Бухоро 2020-йилда “Ислом олами маданияти пойтахти” деб эълон қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси номидан тақдим этилган номзоднома ҳужжатлари кўриб чиқилиб, Бухородаги 7 та, Исмоил Сомоний мақбараси, Чор Бакр, Баҳоуддин Нақшбанд мажмуалари, Мағоки Aттор масжиди, Пои-Калон ансамбли, Қадимги Пойкент шаҳри қолдиқлари ва Тошсарой мадрасалари ICESCOнинг Ислом Олами Мероси рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Бухоро вилоят маданий мерос бошқармаси матбуот хизмати хабар берган.

 Онлайн тарзда ўтказилган мажлисда шунингдек, Иордания (1 та), Эрон (5 та), Бангладеш (3 та), Жазоир (1), Ироқ (5 та), Фаластин (7 та), Қатар (3 та), Камерун (1 та), Ливия (16 та), Миср (3 та), Марокаш (6 та) давлатларида жойлашган обидалар ҳам Ислом Олами Мероси рўйхатига киритлди.  

Шунингдек, келажакда ушбу маданий мерос обектларини реставрация қилиш, уларни ўрганиш ва халқаро миқиёсда кенг тарғиб қилиш бўйича ICESCO ва Ислом Олами Мероси Қўмитаси билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш юзасидан келишиб олинди.  

 

 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1