Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, ДХХнинг Андижон вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Н. бошқа бир фуқарога ўзини меҳнат миграцияси собиқ ходими сифатида таништириб, уни Корея Республикасига 5 ой муддатга ишга юборишни вада қилган.
Эвазига 6 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани айтилмоқда.