1

"19 та қонун лойиҳалари юзасидан таклифлар" – Ёшлар парламентининг ярим йиллик сарҳисоби кўриб чиқилди

ЖАМИЯТ 24.07.2021, 00:34
Теглар: Ёшлар парламенти
"19 та қонун лойиҳалари юзасидан таклифлар" – Ёшлар парламентининг ярим йиллик сарҳисоби кўриб чиқилди

2021 йил 23 июль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти томонидан “ЁШЛАР ПАРЛАМЕНТИ ФАОЛИЯТИ: 2021 йил 6 ойлик якунлари бўйича энг муҳим натижалар” мавзусида матбуот анжумани  ўтказилди.

Матбуот анжуманида қайд этилишича, жорий йилнинг ўтган олти ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузурида Ёшлар парламенти  томонидан салмоқли ишлар амалга оширилди. Хусусан, ўтган давр мобайнида Ёшлар парламенти томонидан Қонунчилик палатасига киритилган 19 та қонун лойиҳалари юзасидан таклифлар тайёрланди, республика миқёсида 68 та ўрганиш тадбирлари амалга оширилди, Ёшлар парламенти аъзолари қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти ва тарғиботига бағишланган 53 та турли тадбирлар, ўқув-семинарлари ва конференцияларда иштирок этишди, Жами ОАВларда ёритишлар 9 826 та оммавий ахборот воситалари, хусусан, телевидениеда 341 та, радио 148 та, босма нашрларда 1 812 та, интернет (ижтимоий тармоқлар) 6 309 та, расмий веб-сайт 1 216 та чиқишлар қилинди. 

Қайд этилганидек, Ўтган давр мобайнида Ёшлар парламенти аъзолари 100 га яқин “Ҳоким ва ёшлар”, “Прокурор ва ёшлар”, туман, вилоят ва шаҳар судьялари иштирокидаги ҳуқуқий давра суҳбатларида фаол иштирок этишди.

Шунингдек, 2021 йилнинг 10-12 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоларининг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида 3 кунлик ўқув семинарлари ташкил этилди.

Матбуот анжуманида таъкидланганидек, 2021 йилнинг 22 июнь куни Ёшлар парламенти аъзолари куни Қонунчилик палатасида Парламентлараро Иттифоқнинг бош котиби жаноб Мартин Чунгонг иштирокида “Мен парламентда ёшларни қўллайман” чорлови остида ташкил этилган Ёшлар форумида иштирок этишди. Мазкур Форумда Ёшлар парламентининг аъзолари Парламентлараро Иттифоқнинг бош котиби билан жонли тарзда мулоқотга киришиш имкониятига эга бўлишди.

Шунингдек, Ёшлар парламенти аъзолари Ўзбекистон ва Қирғизистон ёшлари учрашуви ҳамда Душанбе шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар ўртасида ташкил этилган “Биз келажакни бирга қурамиз” халқаро ёшлар форумида ҳам фаол иштирок этиб, Форум иштирокчилари Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Халқаро конвенсиясини қўллаб қувватлашга ва жорий йилда БМТ шафелиги остида Ўзбекистонда ўтадиган Бутунжаҳон ёшлар анжуманида фаол иштирок этишга чорлов қилишган.

Шарҳлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига янги раис тайинланди

22.04.2021, 17:09

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг навбатдаги ялпи йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда ''Даракчи'' мухбири хабар берди.Кун тартибига қўйилган масалалардан, Ўзбекистон Республикаси Олий...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1