АсосийSiyosat

Депутатлар коррупцияга қарши курашишга оид қонун лойиҳасини маъқуллади

'Депутатлар коррупцияга қарши курашишга оид қонун лойиҳасини маъқуллади'ning rasmi

Жорий йилнинг 24 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.  

Унда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан  Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.  

 

Моддама-модда муҳокама қилинган лойиҳа депутатларнинг кўпчилик овози билан маъқулланди ва тасдиқлаш учун Олий Мажлис Сенатига юборилади. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маълум қилди.

 

Қонун лойиҳасидаги нормалар билан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётганларнинг шахси сир сақланиши, ўзининг, шунингдек яқин қариндошларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиниши давлат томонидан кафолатланмоқда.  

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар