Ҳолат бугун, 24 июль куни соат 12:28да Тошкент вилоятида содир бўлган. Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Оҳангарон тумани Марказий қўрғон МФЙ ҳудудидаги “Биоэкоҳимоя” хусусий корхонасига қарашли очиқ майдонда ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушади.
ФВВнинг хабар беришича, уни бартараф этишга 4 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси, 32 нафар ҳарбий хизматчи ҳамда кўнгилли фуқаролар жалб этилган. Биринчи бўлинма чақирилган манзилга соат 12:40да етиб бориб, ёнғин 16:30 да қуршаб олиниб, соат 17:20 да тўлиқ бартараф этилдган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин даврида очиқ майдонда қуруқ ўт ва шох-шабба ёнган. Ёнғиннинг тахминий сабаби очиқ оловдан фойдаланишдаги эҳтиётсизлик деб ҳисобланмоқда.
Ҳозирда кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.