1

Ўзбекистонда қизил паспорт учун тўлов арзонлаштирилади

ЖАМИЯТ 25.07.2021, 15:36
Теглар: Паспорт
Ўзбекистонда қизил паспорт учун тўлов арзонлаштирилади

2022 йил 1 январдан бир қатор давлат хизматларини кўрсатилиши учун ундириладиган тўловлар камайтирилмоқда ва айримлари учун тўлов бекор бўлмоқда. Бу Президентнинг «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармонида назарда тутилган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш учун тўлов миқдори аввал БҲМнинг 1,2 баравари бўлса, эндиликда БҲМнинг 1 баравари этиб белгиланади.

Тадбиркорлик субъектларига давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги намунадаги гувоҳнома бериш аввал Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари бўлса, эндиликда БҲМнинг 20 фоизи миқдорида этиб белгиланади.

Шунингдек, хусусий бандлик агентликлари реестрига киритиш учун тўлов аввал БҲМнинг 1 баравари бўлса, эндиликда БЕПУЛ этиб белгиланади.

Адвокатлик бюроларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлар ҳайъатларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов аввал БҲМнинг 2 баравари миқдорида бўлган бўлса, эндиликда БҲМнинг 1 баравари этиб белгиланади.

Шарҳлар

Жазо муддатини ўтаётганларга ID-карталар топширилиб, сайловда иштирок этишлари таъминланмоқда

23.08.2021, 16:27

Хабарингиз бор, Президент сайловига ҳам ози муддат қолди. Шу муносабат билан Олий мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ташкилотлар билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги жазони ижро этиш муасасаларида...
18 ёшга тўлмаган фуқаро паспорт олмаса жарима тўлайдими? Масъул жавоб берди

14.06.2021, 18:42

18 ёшга тўлмаган шахсни ўз вақтида фуқаролик паспортини олмаганлиги сабабли уни маъмурий жавобгарликка тортиш Мумкинми? Адлия вазири матбуот котиби Севара Ўринбаева ушбу саволга жавоб берди. – Маъмурий...
Экопартия аъзоси Тошкентга келувчилар учун янги тизимни таклиф қилди, блогер унга жавобан “вилоятликларнинг паспорти қора бўлсачи?” демоқда

11.12.2019, 18:36

Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сонида Ўзбекистон экологик партияси вакили Улуғбек Пирмуҳаммедов Тошкентга келаётган вилоятликларни қайд этиш бўйича ўзининг янгича таклифини билдирди."Фикримизча, фуқаро Тошкентга келишидан олдин...
Бувайдалик ота 64 ёшида ССР паспортини “биометрик”ка алмаштирди

11.11.2019, 18:33

Бувайда тумани "Озод" МФЙда истиқомат қилувчи, 1955-йилда туғилган Мўминжон ота собиқ ССР паспорти билан юргани, эътиборсизлиги туфайли биометрик паспортни олмагинни айтиб Бувайда тумани адлия бўлими...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1