АсосийЖамият

29 июль куни Ўзбекистонга АҚШдан 3 миллион доза "Moderna" вакцинаси келтирилади

Вакциналар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг «COVAX» дастури доирасида ажратилади ва 29...

'29 июль куни Ўзбекистонга АҚШдан 3 миллион доза "Moderna" вакцинаси келтирилади'ning rasmi

Вакциналар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг «COVAX» дастури доирасида ажратилади ва 29 июль куни махсус ҳаво қатнови воситасида АҚШнинг Алабама штатидан Ўзбекистонга етказиб берилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.  

Мамлакатимиз элчихонаси маълумотига кўра, АҚШ беғараз кўмак тариқасида «Moderna» компаниясининг коронавирусга қарши қўлланиладиган 3 миллион доза вакцинасини ажратди.

АҚШ Касалликлар назорати ва уларнинг олдини олиш бўйича маркази (CDC) маълумотномаларида қайд этилишича, «Moderna» компаниясининг вакцинаси 94 фоиздан зиёд самарадорликка эга бўлгани ҳолда COVID-19 вируси юқишининг олдини олади. АҚШ Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар сифатини назорат қилиш бўйича бошқармаси (FDA) COVID-19 профилактикаси учун Moderna вакцинасини 18 ва ундан катта ёшдагиларда қўлланилишига рухсат берган. Мазкур вакцина тери остига юборилади, эмлаш бир ойлик интервал билан икки дозадан иборат.

Pfizer ва BionTECH фармацевтика компаниялари препаратларидан фарқли ўлароқ, Moderna таклиф этаётган вакцинани ўртача совуқликдаги ҳароратда сақлаш мумкин, бу эса Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйлаб тарқатилишини енгиллаштиради.

АҚШ Касалликлар назорати ва уларнинг олдини олиш бўйича маркази тадқиқотларидан маълум бўлишича, Америкада 93 фоиз касаллик юқиш ҳоллари эмлаш даражаси 40 фоиздан кам бўлган округларга тўғри келмоқда. Қайд этилишича, коронавирус юқиши боис касалхонага жойлаштирилган ва ҳаётдан кўз юмганларнинг 99 фоизи эмланмаган аҳоли ҳиссасига тўғри келмоқда. Оқ уй раҳбари ўз чиқишида қайд этганидек, “миллионлаб АҚШ фуқаролари ҳамон эмланмаган, шу боис улар касаллик хавфи остида турибди”.

Эслатиб ўтамиз: Президент Шавкат Мирзиёев 23 июль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида “Биз катта қийинчиликлар билан вакцина олиб келаяпмиз” деб таъкидлагани ҳолда аҳолини фаоллик билан эмланишга даъват этди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар

'Теҳрон: “АҚШ сулҳ режимини қўпол равишда бузди”'ning rasmi

Жамият Бугун 16:44

Теҳрон: “АҚШ сулҳ режимини қўпол равишда бузди”

Расмий баёнотга кўра, Америка қўшинлари сулҳ кучга кирганидан кейин ҳам “ноқонуний ва асоссиз ҳаракатларини” давом эттирган.

'Президентдан Қурбон ҳайити табриги: “Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар”'ning rasmi

Жамият Бугун 15:21

Президентдан Қурбон ҳайити табриги: “Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар”

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат аҳолисини муборак Қурбон ҳайити билан табриклаб, тинчлик, меҳр-оқибат ва инсонпарварлик ғоялари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмунига ҳамоҳанг эканини таъкидлади.

'Эртага Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши айтилмоқда'ning rasmi

Жамият Бугун 13:12

Эртага Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши айтилмоқда

Мазкур жараёнлар оқибатида атмосфера ҳавосида чанг заррачалари, айниқса, атмосфера таркибида PM10 концентрацияси қисқа муддатли ортиши кузатилиши мумкин.

'Россиядаги маҳбуслар жазони Ўзбекистонда ўташни сўради'ning rasmi

Жамият Бугун 05:50

Россиядаги маҳбуслар жазони Ўзбекистонда ўташни сўради

Маҳбуслар Россия Мудофаа вазирлиги вакиллари томонидан ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш эвазига жазодан озод қилиш ва юқори маош таклиф этилаётгани ҳақида маълум қилишди.

'"Centrum Air" ва "Qanot Sharq" фаолияти бўйича текширув бошланди'ning rasmi

Жамият Бугун 04:29

"Centrum Air" ва "Qanot Sharq" фаолияти бўйича текширув бошланди

Авиақатновлар бўйича йўловчилардан тушаётган шикоятлар сони ўтган 4 ойи ичида 145 тага етган.

'Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди'ning rasmi

Жамият 25.05.2026 17:55

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди

Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.