АсосийSport

Токио-2020 да иккинчи медал: Давлат Бобонов дзюдо бўйича бронза медалини қўлга киритди

'Токио-2020 да иккинчи медал: Давлат Бобонов дзюдо бўйича бронза медалини қўлга киритди'ning rasmi

Ниҳоят икки кун давом этган танаффусдан сўнг Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон вакиллари яна медалга сазовор бўлишди.  Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар қилди.

Дзюдо бўйича эркаклар ўртасида -90 кг вазн тоифасида татамига чиққан Ўзбекистонлик Давлат Бобонов ушбу йўналишда терма жамоага Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги илк медални тақдим этди.  

Ўтиш баҳсида испаниялик 2 карра жаҳон чемпиони Николоз Шеразадишвилини мағлуб этган полвонимиз бронза медали учун кечган баҳсда туркиялик Михаэл Зганкнинг ҳам курагини ерга теккизди.

Шу тариқа Ўзбекистон спорт делегацияси ўз ҳисобидаги медаллар сонини иккитага етказиб олди, олтин ва бронза эса, биттадан.

Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 ўйинларида илк олтин медални таэквондочи Улуғбек Рашитов тақдим этган эди

Бошқа янгиликлар