АсосийIqtisodiyot

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида қолдирди

'Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида қолдирди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши ўтказилди, дея хабар бермоқда МБ Ахборот хизмати. 

Унда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шу билан бирга, Марказий банк фоиз коридори ±2 фоиз бандга кенгайтирилди ҳамда пул-кредит инструментлари тўпламига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

Тўлиқ тафсилотлар бугун соат 15:00 да ўтказиладиган Матбуот анжуманида маълум қилинади. 

    Бошқа янгиликлар