Давлат тест маркази абитуриентлар учун муҳим янгиликни эълон қилди.
Унга кўра, 2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентларга «Абитуриент рухсатномаси»ни бериш 2021 йил 1 август санасидан бошланиши маълум бўлди.