АсосийЖАМИЯТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Қашқадарёда далолатнома расмийлаштирмаслик учун пул талаб қилган муҳандис ушланди

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида электр ҳисоблагичи бўйича қоидабузарликни расмийлаштирмаслик эвазига пул олган муҳандис қўлга тушди.

'Қашқадарёда далолатнома расмийлаштирмаслик учун пул талаб қилган муҳандис ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Косон тумани бўлими ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда "Энергосавдо" филиалининг туман бўлими муҳандиси А.Э. фош этилган.

Маълум бўлишича, муҳандис фуқаро С.Б.нинг "Аралиқ" маҳалласидаги хонадонига ўрнатилган электр ҳисоблагичи ноқонуний ўрнатилганини билдирган. Ушбу ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирмаслик ва маълумотларни электрон дастурга киритмаслик эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилган.

У фуқародан аввал 100 доллар олган. Қолган 200 долларни олаётган вақтида эса ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар