Ижтимоий тармоқда "Қашқадарёлик ака чидаб туролмади" сарлавҳаси остидаги хабарлар кенг тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан ЙҲХББ изоҳ берди.
Маълум бўлишича, жорий йилнинг 23 июль куни Чироқчи тумани ҳудудида, туман ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Х.Нуралиев томонидан "Нексия" русумли автомобиль ҳайдовчиси Ж.М.га нисбатан светофорнинг ҳаракатни тақиқловчи чироғида ҳаракатланганлиги учун баённома тузилган.
Видеода ҳайдовчи мазкур баённомага нисбатан эътирозлари мавжудлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан ҳозирда Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.