АсосийSiyosat

Битта ҳужжат 46 та ташкилотнинг 600 га яқин ҳужжатларига ўзгартириш киритди — Адлия вазилиги

'Битта ҳужжат 46 та ташкилотнинг 600 га яқин  ҳужжатларига ўзгартириш киритди — Адлия вазилиги'ning rasmi

Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар қилди.

Маълум бўлишича,  мазкур Қонуннинг қабул қилиниши амалдаги 800 та идоравий ҳужжатга ёки бугунги кунда амалда бўлган жами идоравий ҳужжатларнинг 64 фоизига ўзгартириш киритилишини тақозо этган. 

Шу сабабли, қонунчиликнинг ўзаро мувофиқ ҳолатда бўлишини ўз вақтида сифатли таъминлаш, қолаверса ортиқча оворагарчиликларга йўл қўймаслик вақт ҳамда ресурслар сарфининг олдини олиш ва албатта давлат органлари ходимларига бу борада енгиллик яратиш мақсадида Адлия вазирлиги томонидан юқоридаги ҳужжатларга ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи 2 та ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган.

Ушбу ҳужжатлардан бири куни кеча давлат рўйхатидан ўтказилган ва бу орқали 46 та вазирлик ва идоранинг амалдаги 569 та идоравий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилиб, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга мувофиқлаштирилган.

"Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон Фармони билан Адлия вазирлигига амалдаги барча идоравий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилган бўлиб, ушбу ўзгартиришлар айнан бир хил масалада ва техник кўринишда бўлиши лозим.", дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ҳозирги вақтда Адлия  вазирлиги  томонидан яна 230 та идоравий ҳужжатга ўзгартириш киритишни назарда тутувчи иккинчи ҳужжат лойиҳасини ҳам қабул қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар