АсосийMadaniyat

Ўзбекистон делегацияси Туркияда Президент симфоник концерт саройи фаолияти билан танишди

'Ўзбекистон делегацияси Туркияда Президент симфоник концерт саройи фаолияти билан танишди'ning rasmi

Туркия давлатининг Анқара шаҳрида хизмат сафари билан бўлиб турган ўзбек делегацияси янгидан барпо этилган Президент симфоник концерт саройининг асосий фаолияти билан яқиндан танишди.  Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Делегация аъзолари энг сўнгги замонавий технологиялар асосида жиҳозланган мазкур сарой ҳудудида жойлашган савдо дўконлари, овқатланиш ва ҳордиқ чиқариш масканларида ташриф буюрувчилар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.  

Шунингдек, Симфоник саройда жойлашган концерт залларида юқори маҳорат билан жойлаштирилган окустика жиҳозлари, чироқ усталарининг иш тажрибаси, музейда сақланаётган экспонатлар  катта қизиқиш билан кузатилди.

Бундан ташқари, мазкур сарой тасарруфидаги 6та бадиий-ижодий жамоалар, хусусан, президент симфоник оркестри, Турк халқ рақс жамоаси, Турк халқ чолғулари оркестрларининг фаолияти ўрганилиб, муҳим маълумотлар қайд этиб қўйилди.

 Шундан сўнг, ўзбек делегацияси ҳамда Симфоник сарой раҳбарияти билан учрашув ташкил этилди.  

Музокара давомида ҳар икки давлатнинг маданий соҳаси ривожига хизмат қиладиган бир қатор лойиҳалар муҳокама этилиб, муҳим иккита лойиҳани амалга ошириш борасида келишиб олинди.

Бошқа янгиликлар