Хабарингиз бор 2020 йил 5 октябрда Президентнинг “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди.
Фармонга мувофиқ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш ҳамда Адлия вазирликлари ва улар тасарруфидаги ташкилотларда “Рақамли идора” лойиҳаси амалга оширилиши белгиланган.
Лойиҳа доирасида, жумладан, 2022 йил 1 январга қадар қоғозсиз электрон ҳужжат алмашинуви ва иш юритишни ташкил қилган ҳолда барча маъмурий тартиб-таомиллар ва операцион шаклда рақамлаштирилади.
Хусусан, 2021 йил 1 августдан давлат божлари, йиғимлар, жарималар ва бошқа мажбурий тўловларни онлайн режимда тўлаш имконияти яратилади.






