АсосийDunyo

Тадқиқот: вакциналар миллионлаб инсон ҳаётини сақлаб қолган

'Тадқиқот: вакциналар миллионлаб инсон ҳаётини сақлаб қолган'ning rasmi

Ўтказилган янги тадқиқот натижаларига кўра, юқумли касалликларга қарши вакциналар шу пайтгача миллионлаб одамнинг ҳаётини сақлаб қолган. Олимлар ўтган 20 йил ичида 112 давлатда 10 юқумли касалликка қарши олиб борилган эмлаш ишларини ўрганган. Тадқиқот натижаларининг кўрсатишича, вакциналар орқали 50 миллион одамнинг ҳаёти сақлаб қолинган. Уларнинг аксарияти болалар. 

Тадқиқотда қизамиз, гепатит Б, инсон папилломавируси ва сариқ безгак каби касалликлар ўрганилган.

"Агар 2019 йилдан кейинги даврни ҳам ҳисобга оладиган бўлсак, яна 47 миллион одамнинг ҳаёти сақлаб қолинганини кўришимиз мумкин. Жуда катта рақамлар. Биз кўрсатмоқчи бўлган нарса шуки, вакциналар ишлайди. Вакциналарнинг келажак учун узоқ муддатда катта фойдалари борлигига эътибор қаратмоқчимиз", - дейди Лондондаги Империал коллежи изланувчиси, тадқиқот муаллифларидан бири Кейти Гейторп.

Вакциналарнинг касалликларни тўхтатишдан бошқа фойдалари ҳам бор.

«Агар одамлар вакцина туфайли касаллик юқтирмаса, демак, соғлиқни сақлаш тизимига касаллар озлиги туфайли босим камаяди. Бу дегани, бошқа одамларни, бошқа касалликларни даволаш мумкин», - дейди тадқиқотчи.

Бошқа янгиликлар