Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар бермоқда.
Хабарга кўра, подполковник Султанов Нурилла Бахадирович Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Н.Султанов ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармасида фаолият юритган.