Чилонзор тумани ер ости газ қудуғидаги ўрта босимли зулфинни таъмирлаш ишлари режалаштирилгани сабабли, бугун, 2 август куни соат 11:00дан 17:00га қадар “Тирсакобод”, “Дўмбирабод”, ”Катта Дўмбирабод” ҳамда “Гавҳар” кўчасидаги аҳоли ва улгуржи истеъмочиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шунингдек, 2021-2022 йиллар куз - қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, эртага, 3 август куни “Hududgaz Poytaxt” ГТФнинг “Sergelitumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан Тошкент шаҳар Сергели тумани “Олтин водий” ҳамда “Қум ариқ” маҳаллалари истеъмолчилари учун ўрнатилган ГТПни ўрнатиш ва улаш ишлари режалаштирилган.
Шу сабабли, эртага, 3 август куни соат 11:00 дан 18:00га қадар “Олтин водий”, “Аеропорт ҳудуди”, “Оби Раҳмат” маҳаллаларидаги аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.






