1

Онкологик касалликка чалинган беморлар вакцина олиши мумкинми?

САЛОМАТЛИК 02.08.2021, 17:30
Теглар: вакцина, онкология
Онкологик касалликка чалинган беморлар вакцина олиши мумкинми?

Онкологик касалликка чалинган беморлар вакцина олиши мумкинми? Ушбу саволга  “Ўзбекистон 24” телеканали билан ҳамкорликда ташкиллаштирган "COVID-19": Савол-жавоб" телелойиҳасида ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзозбек Ризаев томонидан жавоб берилди:

— Маълумки, бугунги кунда “COVID-19” инфекцияси онкологик касалликка чалинган беморларда жуда оғир ўтиб, баъзида аянчли ҳолатларга ҳам сабаб бўлмоқда.Шу боис, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан онкологик хасталиклар билан оғриётган беморларни коронавирус инфекциясига қарши эмлаш зарур, деб белгиланди. Бироқ бунда тиббий муолажалар турига эътибор қаратиш лозим бўлади. Яъни, агар беморда кимё ёки нур терапия курси ўтказиладиган бўлса, эмлаш ушбу муолажадан аввал қилиниши зарур. Хўш, нима учун?  Сабаби, кимё ёки нур терапия мураккаб тиббий муолажа ҳисобланиб, у инсон организмида иммун тизимининг кучсизланишига олиб келади. Натижада бу пайт бемор вакцина олганда, танада коронавирус инфекциясига қарши жавоб реакция – антителалар ишлаб чиқарилиши паст бўлади. Шу боис ҳам мутахассислар ўсма хасталикларига чалинган инсонларни кимё ёки нур терапиядан аввал эмланишини маслаҳат беради. Бу билан махсус терапия сабабли иммунитет кучсизланган вақтда беморнинг “COVID-19” инфекциясига чалиниш хавфи пасаяди. Демак, тўғридан-тўғри кўрсатма шуки, онкологик касалликларга чалинган инсонларнинг коронавирус инфекциясини енгил ўтказиши учун ҳам вакцинация қилиниши зарур.

 

Шарҳлар

Ўзбекистонда яна 6 172 770 доза ZF-UZ-VAZ 2001 вакцинаси эмлаш жараёнларига йўналтирилди

19.05.2022, 14:53

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши вакциналар миқдори кўпайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Маълум қилинишича, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 6 172 770 доза...
Кеча Ўзбекистонда коронавирусга қарши 142 800 доза вакцина қўлланилди – ССВ

15.01.2022, 10:36

Юртимизда  COVID-19га қарши қўлланилган вакцина миқдори 40,5 миллион дозадан ошди.14 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 142 800 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:1-босқич эмланганлар 142 800...
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 39,6 миллион дозадан ошди

08.01.2022, 12:43

7 январда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 154 024 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:1-босқич эмланганлар 19 069  нафарни,  2-босқич эмланганлар 71 408  нафарни,3-босқич эмланганлар 63 547...
Pfizer вакцинаси билан эмланганлар сони маълум қилинди

31.12.2021, 13:05

30 декабрь ҳолатига кўра, юртимизда 623 094 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.Улардан:1-босқич эмланганлар 439 880 нафарни,2-босқич эмланганлар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1