Куни кеча Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Маниш Прабхат ҳамда Ҳиндистон Маданият маркази директори Чандер Шекхар Кинематография агентлигига ташриф буюришди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Агентлик раҳбарияти ва меҳмонлар иштирокидаги учрашувда жорий йил ўтказилиши режалаштирилаётган “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалини ўтказиш, унда ҳинд киноижодкорлари томонидан суратга олинган фильмлар намойиши ва шу каби масалалар ҳақида сўз борган.
Шунингдек, учрашув давомида мамлакатимизда “Ҳинд кино кунлари”ни ўтказиш ҳамда бундан кейин ҳамкорликда маҳорат дарслари, тренинглар, кинонамойишларини мунтазам ўтказиб туришга тўхталишган.
Учрашувдан сўнг ҳинд вакиллари “Ўзбекистон кино санъати” музейи, ундаги узоқ йиллик экспонатлар билан танишишган.
21.12.2022, 09:32
Одам савдоси билан боғлиқ яна бир жиноят аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 декабрь куни Тошкент вилояти...22.07.2022, 11:01
Ҳиндистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ҳукмрон Бҳаратия Жаната партияси аъзоси, Миллий демократик альянс номзоди Драупади Мурму ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда The Indian Express нашрига...02.06.2022, 11:41
Покистоннинг Карачи порти илк бор экспорт учун Ўзбекистондан транзит юк жўнатди. Маълум қилинишича, аввал юк қуруқликдаги транспорт орқали Карачи портига етказилиб, сўнгра Ҳиндистонга йўл олди.Қайд этилишича,...27.01.2022, 00:50
Ҳиндистоннинг Махараштра штатида автомобил кўприкдан қулаши оқибатида етти нафар талаба ҳалок бўлди. Бу ҳақда NDTV хабар бермоқда. Маълум қилинишича, ҳалок бўлганлар маҳаллий тиббиёт коллежи талабалари, жумладан,...