АсосийЖамият

Зоминда ёнғоқдек катталикда дўл ёғди, ҳарорат пасайди (видео)

Айни дамда Зоминда ёмғир ёғиб дўлга айланган. Ижтимоий тармоқларда бу билан боғлиқ фото ва...

'Зоминда ёнғоқдек катталикда дўл ёғди, ҳарорат пасайди (видео)'ning rasmi

Айни дамда Зоминда ёмғир ёғиб дўлга айланган. Ижтимоий тармоқларда бу билан боғлиқ фото ва видеолар тарқалмоқда.

Гидрометерология марказининг хабар қилишича, Жиззах вилояти Зомин тумани ''Дуоба'' тоғли ҳудудларида кучли чақмоқ-момақалдироқли жараёнлардан дўл ҳодисалари кузатилган.  

Баъзи дўлларнинг катталиги ёнғоқдек ҳажмни ташкил этган.

Кучли жала ва дўл ёғиш ҳодисаларидан сўнг, Зомин тоғликларида ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетган.

"Жараён айни дам(маҳаллий вақт соат 16:18) қўшни Тожикистон билан чегарадош ҳудудларда ҳам давом этмоқда. Ҳаракат йўналиши қўшни Тожикистон томон...", дейилади хабарда.

Бошқа янгиликлар