АсосийJamiyat

Тошкентда қушларни отиб ўлдиришаётгани ростми? ИИБ изоҳ берди

'Тошкентда қушларни отиб ўлдиришаётгани ростми? ИИБ изоҳ берди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда  қушлар отиб ўлдирилаётгани билан боғлиқ хабар тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИБнинг маълумотига кўра, 2021 йил 1 август куни соат 18.00 да Мирзо-Улуғбек туманида яшовчи 1964 йилда туғилган Елена В. ички ишлар органларига кўп қаватли уй ёнида вагон ўрнатилган бўлиб, унинг ёнида номаълум шахслар қушларни отишаётгани ҳақида хабар берган.

Мирзо-Улуғбек тумани  ички ишлар бўлими профилактика инспектори катта лейтенант Ж. Алимов томонидан юқоридаги вагон эгаси 1987 йилда туғилган Ш.Х. суҳбатга чақирилган.

 Суҳбат давомида фуқаро кўчада тахминан 30 ёш атрофидаги киши пневматик қурол кўтариб юрганини кўриб қолганини ва қурол ҳақида саволлар бериб, ўқ узишга рухсат олганини маълум қилган.

 Нишон сифатида хавфсиз масофада бўлган консерва банкаси танланган. Ўша жойдан ўтиб кетаётган аёл бу ҳолатдан норозилигини билдирганда, қурол эгаси келишмовчиликка сабабчи бўлмаслик ниятида воқеа жойини тарк этган.

Мазкур факт асосида олиб борилган ишлар давомида ҳолат гувоҳлари сўроқ қилингач, Ш.Х.нинг гаплари тасдиқланган ва қушлар ёки бошқа ҳайвонлар отилмагани маълум бўлган.

Ҳолат аризачига тушунтирилганда, у қуролларнинг фарқига бормаслигини ва спорт қуроли жиддий хавф туғдиради деб ўйлаганини айтган. Шунингдек, у ҳайвонлар томон ўқ узилмоқда деб янглиш тахмин қилганини билдирган. Тушунтириш ишларидан сўнг Елена В. профилактика инспекторига келишмовчилик барҳам топганини ва ижтимоий тармоқлардаги хабарларини ўчирганини маълум қилган.

Бошқа янгиликлар