АсосийSport

Элдор Шомуродов «Женоа» билан хайрлашув мактубини эълон қилди

'Элдор Шомуродов «Женоа» билан  хайрлашув мактубини эълон қилди'ning rasmi

Элдор Шомуродов «Женоа»ни тарк этиб, «Рома» сафига ўтганидан кейин собиқ клубига миннатдорчилик билдирилган хайрлашув мактубини эълон қилди.

«Бугун ўз миннатдорчигимни билдирмоқчиман. Фаолиятимнинг илк кунларидан Европада тўп суришни орзу қилардим ва менга ишонч билдирган «Женоа» сабабли азалий орзумга эришдим. 

Бугун эса фаолиятимда навбатдаги қадамни ташлаётган бўлсам-да, «Женоа» мен учун ҳар доим соғинч билан эсланадиган биринчи клуб бўлиб қолади. Қолаверса, айнан «Женоа» сафидаги ўйиним вақтида ўғлимнинг туғилгани учун ҳам фаолиятимнинг бу даврини умрбод ёддан чиқармайман.

Энди эса клуб президенти, мураббийлар штаби, барча ходимлар ва энг аввало мени илиқ кутиб олган ва биринчи кунданоқ ёрдам берган барча жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман. 

Мухлисларнинг эътибори ва меҳри жамоада мослашишимга, илк голларимни киритишим ва жамоани А Серияда қолишига ёрдам берди. Уларнинг қўллаб-қувватлашларини ҳар доим сезганман. Генуя эса жаҳоннинг энг чиройли шаҳарларидан бири.

Энди эса мени янги чақирув кутмоқда, бироқ Генуя умрбод юрагимдан жой олади. Раҳмат, «Женоа», - дея хайрлашув сўзларини инстаграмдаги саҳифасида эълон қилган Шомуродов.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов 17,5 миллион евро эвазига «Рома» футболчисига айланди. Ўзбекистонлик 26 ёшли форвард бугун, 3 августдан римликларнинг Португалиядаги мавсум олди йиғинига қўшилиб, Жозе Моуриньо қўл остида шуғулланмоқда.

    Бошқа янгиликлар