АсосийSport

Олтин медаль соҳиби Aкбар Жўраевнинг яқинларига Президент табриги етказилди

'Олтин медаль соҳиби Aкбар Жўраевнинг яқинларига Президент табриги етказилди'ning rasmi

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокими Жўрабек Aхмедов Туризм ва спорт вазирлиги вакиллари ҳамроҳлигида Олимпиада ўйинлари рекордини янгилаб, олтин медални қўлга киритган спортчимиз Aкбар Жўраевнинг уйига бориб, унинг онаси ва яқинларига Ўзбекистон Президенти табригини етказди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

“Энг аввало спортчиларга яратилаётган шароитлар, уларга кўрсатилаётган рағбат учун юртбошимизга катта раҳмат деймиз. Ўғлимнинг ғалабаси шуларнинг спортни ривожлантириш йўлидаги биргаликдаги меҳнати самарасидир”, - дейди чемпионнинг онаси Ҳафиза Норметова. Унинг сўзларига кўра, Aкбар Жўраев акасининг изидан бориб, тош кўтаришга қизиққан.

 

“Aкбарнинг дадаси раҳматли билан ўғлимизга “Aлбатта, бир кун келиб Олимпия чемпиони бўласан, Ўзбекистон байроғини кўкка кўтарасан” дея ният қилардик. Ўзи ҳам ҳавас қилиб, “Руслан Нуритдиновдек Олимпия чемпиони бўламан” дея орзу қиларди. Мана шу кунлар ҳам келди, қувончимиз чексиз, албатта. Ўғлим ғалаба қозониши билан қўнғироқ қилиб хурсандчилиги билан бўлишди. Тани жони соғ бўлиб, доим юртимиз байроғини доим баланд кўтариб юришига тилакдошман”, - қўшимча қилди Ҳафиза Норметова.

 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 3 август куни ҳамюртимиз Aкбар Жўраев Токио-2020 Олимпия ўйинларида Ўзбекистонга иккинчи олтин медални келтирди. Aкбар Жўраев 109 килограмм вазн тоифасидаги спортчилар баҳсида иштирок этди. У дастлаб - 227 кг, сўнгра 237 кг штанга кўтариб, умумий 430 кг натижани қайд этди ва Токио-2020 Олимпия ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлди.

Маълумот учун, кеча, 3 август куни Президент иштирокида ўтаётган селектор йиғилиши давомида кутилмаганда давлат раҳбарига Токиодаги ғалаба ҳақида маълум қилинган эди.

    Бошқа янгиликлар