АсосийSport

Токио-2020: Баҳодир Жалолов финалга чиқди

'Токио-2020:  Баҳодир Жалолов финалга чиқди'ning rasmi

Ҳозиргина Япониянинг Токио шаҳрида давом этаётган ХХХII ёзги Олимпия ўйинларида бокс бўйича энг оғир вазн тоифасида ярим финал жанглари ўтказилди.

+91 кг вазн тоифасидаги вакилимиз, Осиё ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов ярим финалда британиялик Фрейзер Кларкка қарши рингга чиқди.

Жанг давомида ҳамюртимиз катта устунликка эришди ва муддатидан аввал ғалабани қўлга киритди. 3-раундда Кларк жароҳат олиб, жанг тўхтатилди. Бу пайтда Жалолов ишончли ҳисоб билан ғалабага эришаётган эди ва табиийки финалга йўл олди.

Энди ҳамюртимиз финалда қозоғистонлик азалий рақиби Камшибек Конкабаев ҳамда AҚШ вакили Ричард Торреслар ўртасидаги жанг ғолибига қарши рингга чиқади.

    Бошқа янгиликлар