Ижтимоий тармоқларда "Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани Турмушобод маҳалласида 2021 йил 30 июль куни куёви томонидан дўппосланган Раъно Холова" сарлавҳаси остида видеомурожаат тарқалди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, 2021 йил 30 июль куни соат тахминан 08:30 ларда "Турмушобод" маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Раъно бозорда куёви Х.Сайёдни невараси билан гаплашиб турганидан норози бўлиб, олдиндан келишмовчилиги сабабли куёвига "...қўлингни ол боладан"-деб, гапирган. Куёви Х.Сайёд жаҳли чиқиб, қайнонаси Х.Раънони қўли билан бош соҳасига бир мушт уриб тан жароҳати етказган.
Натижада Х.Раъно тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Узун тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, келгусида қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши маълум қилинди.






