АсосийЖАМИЯТ

"Видеони кимдир монтаж қилган". Қашқадарёда ўз онасини урган аёл воқеага изоҳ берди (Видео)

Қашқадарёда аёл кекса онаси билан жуда қўпол муносабатда бўлиб, ҳатто унга...

'"Видеони кимдир монтаж қилган". Қашқадарёда ўз онасини урган аёл воқеага изоҳ берди (Видео)'ning rasmi

Қашқадарёда аёл кекса онаси билан жуда қўпол муносабатда бўлиб, ҳатто унга қўл кўтаргани ҳақида хабар берилган эди. 

Бу ҳолат юртдошларимиз томонидан кескин танқидларга сабаб бўлди. Онахонага қилинган қўполлик тасодиф эдими ёки у мудом тайзиқ остида ҳаёт кечирмоқдами?  "Севимли" телеканали  "Замон" дастурининг мухбири  воқеа тафсилотларни ўрганди.

Аёлнинг қўшниларини айтишича, у онасини бир неча маротаба ногиронлик аравасида оч-наҳор  кўчада қолдирган. Ҳаттоки, онасини гадойлик қилишга ҳам мажбурлаган. Қўшниларининг ҳеч бири аёл ҳақида ижобий гап айтмади. 

Аёл эса видеони монтаж қилинган, дея хатти-ҳаракатларини рад этди. У мухбирнинг саволларига жавоб берар экан, ногиронларни боқаётганини бот-бот такрорлаб, ўзини оқлашга ҳаракат қилди.

Ваҳоланки, шу ногиронлар ва онасидан фойдаланган ҳолда у уй-жойли бўлган, ҳокимлик томонидан доимий ҳомийликни олиб турган. 

 

    Бошқа янгиликлар