Самарқанд вилоятида номи очиқланмаган 6 карра Ўзбекистон чемпиони 4 кунлик чақалоғини 2,5 минг АҚШ долларига сотаётганида ушланган. Бу ҳақда "Замон" информацион дастурида хабар берилди.
Аниқланишича, спортчи қиз ўзи билан бирга спорт машғулотига қатнайдиган йигитдан ҳомиладор бўлиб қолган. 4 кунлик чақалоғи учун келишилган 2,5 минг АҚШ долларини олаётган қиз қўлга тушади.
Мазкур жинояти учун унга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Маълум бўлишича, 6 карра Ўзбекистон чемпиони Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбли деб топилди ва 4,5 йилга қамалди.






