АсосийJamiyat

Ўзбекистонда қайси қатлам вакиллари энг кўп вакцина олгани маълум бўлди

'Ўзбекистонда қайси қатлам вакиллари энг кўп вакцина олгани маълум бўлди'ning rasmi

Ўзбекистонда амалга оширилаётган вакцинация жараёнлари аҳоли қатламлари ўртасида тақсимланди. Қайси соҳа вакиллари энг кўп вакцина қабул қилгани маълум бўлди.

3 август ҳолатига кўра, аҳоли қатламлари кесимида эмлаш кўрсаткичлари қуйидагича:

  • 65 ёшдан катта фуқаролар —  1 350 573  доза;
  • тиббиёт ходимлари — 887 041доза;
  • мактаб ўқитувчилари — 964 112  доза;
  • мактабгача таълим муассасалари ходимлари — 360 532 доза;
  • сурункали касаллиги борлар — 1 290 655  доза вакцина билан эмланиб, вакциналарнинг қолган қисми бошқа аҳоли қатламлари учун сарфланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи қарорига асосан:

 2021 йил 1 сентябргача 18 ёшдан катта бир қанча аҳоли қатламлари коронавирус инфекциясига қарши 1-доза вакциналари;  

1 октябргача 2-доза вакциналари;

1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ҳоллар мустасно) шартлиги белгиланган эди.

 

    Бошқа янгиликлар