Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Ҳукумат порталининг расмий каналида эълон қилинди.
Унга кўра:
* Шахобиддин Шарафиддинович Мусаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг Оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш масалалари шуъбаси мудири этиб;
* Шерзод Абдурасулович Каримов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари этиб;
* Шарифбек Шамсиддинович Ҳасанов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти мудирининг ўринбосари - Туризм ва спортни ривожлантириш масалалари шуъбаси мудири этиб;
* Алишер Миркамалович Назармухамедов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг Маданият ва санъатни ривожлантириш масалалари шуъбаси мудири этиб тайинланди.






