АсосийЖамият

Учтепада “Hyundai“ ёниб кетди (видео)

Бугун, 5 август куни соат 16:10 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Чилонзо...

'Учтепада “Hyundai“ ёниб кетди (видео)'ning rasmi

Бугун, 5 август куни соат 16:10 да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Чилонзор тумани кўчаларининг бирида ҳаракатланиб кетаётган “Hyundai-Sonata” русумли автомобилнинг мотор қисмида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида  хабар келиб тушган.

Унга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:16 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 16:21да тўлиқ бартараф этилган.  

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Бошқа янгиликлар