АсосийJamiyat

Абдулла Қодирий ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинди

'Абдулла Қодирий ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинди'ning rasmi

Кинематография агентлиги, И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Cinerama entertainment студияси билан ҳамкорликда ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла Қодирий ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳужжатли фильм суратга олинди.  Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати маълум қилди.

Мазкур фильм Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил Адиблар хиёбонига ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан "Халқ юраги" туркуми остида тайёрланган.  

Сценарий муаллифлари: Фаррух Жабборов, Иқбол Қўшшаева ва Умид Хамдамов;
Постановкачи режиссёр: Умид Ҳамдамов;
Операторлар: Жаҳонгир Ибрагимов, Жаҳонгир Абдураҳмонов;
Иккинчи режиссёр: Шаҳноза Сирожиддинова; 
Продюсер: Анвар Мадраимов;
Постановкачи рассом ва либосчи: Анастасия Сущук;
Гримёр: Галина Иванова.

Бошқа янгиликлар