Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан Туркманбоши шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президен матбуот котиби хабар қилди.
Давлат раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Эсенмурат Оразгелдиев ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.
Маълум бўлишича, Президент эртага, 6 август куни "Аваза” миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этади.









