АсосийДУНË

Марказий Осиё етакчи аёллари минтақада хотин-қизлар ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишмоқда

Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқот форумида сўзга чиққан Олий Мажлис Сенати Раиси, Марка...

'Марказий Осиё етакчи аёллари минтақада  хотин-қизлар ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишмоқда'ning rasmi

Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқот форумида сўзга чиққан Олий Мажлис Сенати Раиси, Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқоти Раиси Танзила Нарбаева платформа иштирокчиларини самимий қутлар экан, 2020 йил декабрь ойида Мулоқот ташкил этилганидан буён бир қанча учрашувлар ўтказилгани, гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизлар ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, шунингдек, бу йўналишда минтақавий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилганини таъкидлади.

Парламент юқори палатаси раҳбари Т. Нарбаева Форум алоҳида аҳамиятга эга эканини ва Етакчи аёллар мулоқотини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишини таъкидлади.Чунки унинг аъзолари биринчи марта тўлиқ таркибда, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви доирасида юзма-юз учрашувга тўпландилар.

Бу Марказий Осиё мамлакатлари хотин-қизларининг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар жараёнларда фаол роль ўйнашга, шу орқали минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг бу борадаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш йўлидаги интилишларининг энг юқори даражада эътироф этилиши ва қўллаб-қувватланиши ҳисобланади.  

Форум Декларациясининг қабул қилиниши Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва кенг жамоатчиликка долзарб минтақавий ва глобал масалаларни биргаликда ҳал этишга кўмаклашиш, кўп қиррали минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш, хотин-қизлар ҳуқуқлари ва имкониятларига оид масалалар юзасидан нуқтаи назар ва истакларни умумлаштириш учун ноёб имконият экани таъкидланди.

    Бошқа янгиликлар