АсосийDunyo

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида нутқ сўзлади

'Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида нутқ сўзлади'ning rasmi

6 август куни Туркманистондаги “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди.

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов раислик қилган саммитда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, шунингдек, БМТ Бош котибининг Марказий осиё бўйича махсус вакили, Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ раҳбари Наталья Герман иштирок этди.

Марказий Осиё улкан геостратегик ва геоиқтисодий аҳамиятга эга минтақа. Бу ерда 74 миллиондан ортиқ аҳоли яшайди. Уларнинг тарихи ва маданияти, мамлакатларимизнинг иқтисодиёти ва инфратузилмаси боғланиб кетган.

Давлатимиз раҳбари бир неча бор таъкидлаганидек, минтақа мамлакатлари олдида умумий саъй-ҳаракатлар билан Марказий Осиёни барқарор, иқтисодий ривожланган ва юксак тараққий этган минтақага айлантиришдек бош мақсад турибди. Бу мақсадга эришиш, минтақа салоҳиятини тўла юзага чиқариш, ўзаро ишонч, яхши қўшничилик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувини ташкил этиш ташаббусини илгари сурган эди.

Бу ҳаётий ташаббус қардош халқларимизнинг манфаатларига мос бўлгани учун кенг қўллаб-қувватланди ва тезда амалга ошди. Биринчи саммит 2018 йил март ойида Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида, иккинчиси эса 2019 йил ноябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган эди.

Авазада ташкил этилган навбатдаги учрашув ҳам ғоят муҳим ва мазмунли бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқида умумий сиёсий ирода ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли бугун минтақамиз яхши қўшничилик, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва барқарор тараққиёт маконига айланиб бораётганини таъкидлади.

- Бу ерда янги сиёсий муҳитни шакллантиришда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари маслаҳат учрашувларининг ўрни беқиёс. Олий даражадаги мунтазам учрашувларимиз минтақанинг бетакрор салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга хизмат қилмоқда, - деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини баён қилди ва қатор таклифларни илгари сурди.

Бугунги воқелик Марказий Осиёда иқтисодий ҳамкорликнинг янги моделини шакллантириш бўйича қатъий қадамларни амалга оширишни тақозо этаётгани таъкидланди. Янги ўсиш нуқталарини, узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган янги ривожланиш драйверларини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга.

Минтақадаги савдони кенгайтириш зарурлиги, тўлақонли эркин савдо режимига ўтиш мақсадида мавжуд тўсиқларни бартараф этиш муҳим экани қайд этилди. Саноат кооперацияси, инновациялар ва рақамли технологияларни ривожлантириш ҳисобига узун қўшилган қиймат занжирларини яратиш мумкин.

Бунинг учун мамлакатларимиз тадбиркорлари ва ҳудудлари ўртасидаги бевосита алоқаларни рағбатлантириш, инвестиция ва иқтисодий форумларни мунтазам ўтказиб бориш лозимлиги таъкидланди. 

Президент Шавкат Мирзиёев Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг умумий йўналишлари тўғрисидаги битимни қабул қилиш фурсати келганини айтди.

 

    Бошқа янгиликлар